Həcm 49 səhifələri
Гулханийнинг машҳур ва ажойиб асари «Зарбулмасал»да халқ мақоллари (Гулханийнинг айтишича, 400 оммавий мақол), қисман Гулханийнинг ўзи яратган мақолсимон ҳикматли сўзлар, қисман сажлар (қофияли наср), қисман матал ва ривоятлар тўпланган. Булар тематик ва эпик жиҳатдан бир-бирига боғланиб, яхлит сюжетни ташкил этади. Асарнинг қаҳрамонлари асосан қушлардан иборатдир. Муаллиф мақоллар орқали бир-бирлари билан сўзлашган қушлар образида турли ижтимоий қатламларнинг салбий урф-одатлари, хулқ-атвори, муомала ва муносабатларини кулги қилади.
Rəy bildirmək