Kitabı oxu: «Қатл куни»

Şrift:

ЮСУФ САМАДЎҒЛИ

Қатл куни

Озарбойжончадан

УСМОН ҚЎЧҚОР

таржимаси

Кўзимнинг оқу қораси бўлган икки қизимга –

Меҳрибонга ва Ҳумойга.

– Йўл бўлсин оға?

– Сўнгги манзил сари, синглим.

(Бир беморнинг қулоғига чалинган гаплардан)

Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади.

Ҳали юлдузлар жуда сийрак эди, бўз самода заъфар шуъла бор эди, бу шуъла гоҳ сўниб бораётгандек хира тортар, гоҳ пар-пар ёна бошларди. Ҳали шамол эмас,ҳар замонда қўшалоқ

зарангнинг тепасида қирғаққа урилган тўлқин сасига ўхшаш бир сас қўпар, Гўё шу атрофда денгиз бор деб ўйларди киши, аммо бу сас одамни даҳшатга соларди. Кимда-ким бу ерда бўлса, билардики, жуда-жуда узоқларда, қайдадир

дунёнинг нариги бошида бир шамол ётоғидан бош кўтармоқда, у Бобо Коҳо ғорининг зулматли оғушида уйрилади, уердан чиқиб, оғир-оғир, сурина-сурина залворли лангари билан тиупроқдан чуқур дарзлар очади, тоғ-тошларда шовқин сола-сола бу балокаш дунёни жангга чорлайди. Кимда-ким бу ерда бўлса, ҳали жуда узоқ-узоқларда ҳамлага шайланаётган шамолнинг қарғишининг эшитарди: эй икки оёқли маҳлуқлар, наслингиз қирилсин сизнинг!

Инсонлар шамолдан безган эди, шамол эса инсонлардан.

Қўшалоқ зарангдан узоқларда, тоғ бағрида бошланган ўрмонниг сийрак этагида, дарахтлар орасида бир қари қулоқларини динг қилиб турарди,бўрининг сезгир бурни ҳид олган эди – темир ҳиди, қон ҳиди. Аммо бўри ҳам қўрқув ичида, недандир қаттиқ безовта эди, у икки оёқли

махлуқларни қўналға тутган жойга яқин бормаслик лозимлигини яхши биларди:

у томондан қоришиқ овозлар эштилар, кимдир зиндонда болға ураётгани ё бўлмаса отга тақа қоқаётганикаби темирлар жаранги янграр, аммо бу сасларда аллақандай ваҳима ва таҳдид бор эди –на

бўри, на айиқ ва на ҳатто қушнинг бугун у томонга яқинлашмагани яхши эди, чунки бугун Бобо Коҳонинг зулматли оғушида қандайдир бошқа бир ҳол рўй бергулик эди – бутиун оламнинг, тошу тупроқлқрнинг, осмонларнинг, юлдузларнинг ғазабини ўзида жам этган шамол дунёнинг икки оёқли махлуқларига: “Бораяпман”! – дея таҳдид йўлларди. Ҳисоб-китоб қилгани бораяпман, темир либосли, найза-қалқонли, ойлаб сув юзини кўрмаган, кир-қасмоқдан башара қорайиб мисга айланган бу икки оёқли шайтонларнинг нега бунча қутурганликларини билиш учун бораяпман! Уйқусиз кўзларидаги кин ва ғазабнинг сабабидан огоҳ бўлиш, пўрсилдаоқ лаблари орасидан чиқаётган тупукли сўкишларнинг маъносини англаш, кузак изғиринида елама – елка

таянган чодирлар атрофида давра қуриб ўтирган, ҳорғинликдан сув қайнатишга ҳам қурби қолмаган,

гўштни хомлигича еган, сўнгра қонга буланган лунжларининг селини юзларига суртган икки оёқли махлуқлар бу балокаш дунёдан не исташларини билмоқ учунборяпман! Қўналғаннинг ёнгинасида мурдаларни устма-уст қалаштириб ташлаган, чириган жасадларнинг бад бўйини ҳис этмаган, жангчи биродарларини кўмишга ҳам мадорлари қолмаган, қуёш шуълаларидан беркинган бу икки оёқли қанотсиз кўршапалаклар қачон қондан тўяжакларини билмоқ учун боряпман!… Аммо ҳали шамол кладиган фурсат узоқ эди. Шамолнинг йўли узун эди. Бўрининг бурун парраклари титрар, жонивор қон ҳидини олган эди, аммо бу ҳидда тағин бошқа нимадир бор бўлиб, у очиққан ҳайвоннинг иштаҳасини бўғиб қўйган эди. жонивор тилсимланган каби турган еридан қимирлай олмас, юнги тўкилиб тикрайиб қолган думини чотига қисганича атрофга ҳайрон боқар, ортидаги ўрмон оғушида шамол кўтараётган гирдибодини тинглар экан, бир нарсани зўр бериб эслашга уринарди: бу қоришиқ, аммо таниш овлзларни қаерда ва қачонЭшитган эди? Бу ҳиддан нега боши айланмоқда?… Бўри анчайин ён-верига аланглаб боққан эди,учлари сарғайган майсалар орасида уймалашаётган қумурсқаларга, тағин бир ўлик чаёнга қорнига ёпирилишганди.Бўри ёқимлироқ бир нарсани эслашга уринди. Етти кун аввал кўксидан яралган дуррожни бурдалаб егани ёнида тушди.... Воҳ-воҳ-воҳ! Худойим, ўша қушни нақадар лаззат билан, қўрқмасдан, чайир жағларида эзиб-эзиб, бамайлихотир еган эди! Чунки етти кун аввал бу улкан ўрмонда яратганинг шу бўридан бўлак деярли бирон-бир жонивори қолмаган эди- темир либосли икки оёқли махлуқлар бу ерларда макон тутганидан сўнг айиқлар, шоқоллар, бўриваччалар ўрмони тарк этишган эди. Ушбу куз оқшоми сарғайиб-сўлаётган ўрмонда, қўналғанинг яқинида

эндиликда фақат мана шу қари бўри қолганди холос. Бугун у ўрмоннинг ягона ҳожаси эди. Бобо Коҳодан ёпирилиб келаётган таҳдид бўлмасайди-бўри тез-тез олисдаги зарангларга қўрқа-писа қараб қўярди- ортидаги ўрмондан ваҳимали шовқин-суронлар эштилмасайди-бўри ана шундай узуқ-юлуқ хаёлларга толган эди – балки тангрининг раҳми келиб, билиб бўладими бу дунёнинг ишларини, унга бир дона дуррож инъом этармиди? Бўрига ҳафтада бир марта қоринни тўйдириш ва жон фароғатидан бўлак нима ҳам керак ўзи?.. Қорин очнинг тинчи йўқ. Бу жиҳатдан икки оёқли маҳлуқларниниг омади келган: оч қолганларида бир-бирларига ширин ҳикоятлар сўйлайдилар. Хусусан, уларнинг подшолари- ориқ, кўримсиз, кўзларида чаён заҳри ёғилиб турган, тишлари кемшик бир кимса зарбоф чакмонига ўралиб чодирдан чиққанида оч сарбозларига шунақанги ажойиб ширин каломлар айтадики! “сабр этинг, қорнимиз ос бўлса-да, тпамизда оллоҳ бор,амолимиз барҳақ, мана шу сўнгги машаққатга ҳам чидаб берсак, емагингиз шу қадар мўл бўладики, шу қадар бўкиб ёйсизки, ҳали бандаси бунақасини кўрмаган. Гўштингиз мўл-кўл, либосингиз сийму зар бўлади, дунёнинг энг гўзал аёлларини қучоғингизга солиб қўяман!…” Чиндан ҳам, бу икки оёқли маҳлуқларда сеҳрли бир ҳикмат бор: ширин сўз эшитганда қоринлари тўяди, очликдан ортиқ шикоят қилмай қўядилар. Бир ерга йиғилиб, подшоларини даврага олиб қичқирдилар: офарин, офарин! сўнгра тиз чўкиб яратганга ёлворадилар:ҳудойим, сен бизнинг умримиздан кесиб ҳукумдорнинг умрига кўгайсан!…

Бўри тағин қумурсқалар томонга боқди. Ҳашоратлар севинчдан кўкнинг еттинчи қаватида, қоринни тўйдириш билан машғул эдилар. Бўрининг калласига фавқулодда бир фикр келди: ажабо, чаённинг ўзи ўлганмикан ёки қумурсқалар уни бир ёқлик қилишганмикан?… Чунки бу замонда ҳар нарсаникутиш мумкин. Бу илкис фикрдан унинг эти жимирлаб кетди, динг қулоқлари осилиб тушди. Бир томондан, ўрмондаги шовқин-сурон. Иккинчи томондан эса бу ғалати қон ҳиди.

Само баттарроқ бўзарган, гўё юлдузларниниг сони ҳам ортган, уларнинг ҳар бири оламдек-оламдек келарди. Қандайдир карвон-карвон, шакли-шамойили ўтакани ёргудек ғалати-ғалити булутлар оқиб келарди – аждаҳо карвони, чаёнлар қатори сингари булутлар. Улар юлдузларнинг қуйисида, жуда пастлаб мағриб сари вазмин-вазмин сузиб борарди. ушлар товуши ҳам тинган. Тун чўка бошлаган бир пайт. Ҳавода ҳамон темир ва қон ҳиди анқирди…

Қўналғада гулханлар ёқа бошладилао. Бир-икки гулхан атрофида от тезаги уюлган эди – қоронғулик чўккандан сўнг уларни гулханга ташлардилар. Куз бўлишига қарамасдан, бу ердаги ҳар бир отпашшадай келадиган қора чивин дастидан тинчиб бўлмасди.

Найзали, қалқонли кимсалар ёйилиб ётган қўналғанинг турли томонларидан икковлон-учовлвон бўлиб гулхан сари чиқиб келардилар, улар гулханга яқинлашганда тўхтаб қолар, олисдаги шовқин-суронга қулоқ тутардилар. Бу найзали, қолқонли кимсалар дунёнинг барча машаққатларига чидаш учун тайёр эдилар – чивинга, отпашшага, илон-чаёнга- ҳаммасига ғинг демай кўнардилар. Фақат ўша шамол кўпмаса бўлгани эди. Ўтган сафар, бундан икки йил аввал, худди шу ерга қўналға солиб, юриш тадоригини кўраётганларида Бобо Коҳодан бир шамол куч йиға-йиға чунонам ёпирилиб келган эдики- худойим ўзинг мададкор бўлгайсан, ожиз бандаларингни бу мусибатдан ўзинг асрагайсан! Офат ёпирилиб келган эди ўшанда –

фввқулодда чақнаган чақмоқ каби, ёнартоғ пуркаган ўт каби, орқадан курак ўртасига санчилган найза оғриғи каби ёпирилиб келган эди, ҳаони аёвсиз қамчилаганича, юган-сувликларини чайнаб оғзи кўпикка тўлган отларни кўкларга саптичганича, зилзилавор суронлар солиб, тупроқдан очган чуқур дарзларга сарбозларни қурол-яроғи билан кўмиб юборганича, кўкдаги қушларнинг қанотларини синдириб ташлаганича ёпирилиб келган эди бу шамол. Ўшанда бош мунажжим ҳукумдорнинг чодирда, туя жунидан тўқилган гилам устига тиз чўкиб, бошини ерга уриб қичқирганэди:

“Ҳукумдор, амр эт, амр эт, ўрда ортга қайтсин, тангрининг биздан ғазаби келган!” Қўрқувдан кўзлари олайиб, тишлари тикиллаётган мунажжимни бу ҳалда кўриб, шоҳнинг ўзи ҳам тушган эди. Бунинг устига, чодирнинг шамол ҳаммаларига узоқ дош бера олмаслигидан қўрқиб, жон талвасасида ташқарига отилган, ташқариги чиққан заҳоти қулаб тушмаслик учун каттакон дарахтни маҳкам қучоқлаб олган эди. Оёқда зўрға турган бир неча сарбоз ҳукумдорни бу вазиятда кўриб, дорҳол уни қуршаб олишган эди:

“Бу тангрининг ғазаби эмас, шайтоннинг амалидир!” Аммо бу сўзларни на унинг ўзи эшитган эди, на уни қуршаб турган сарбозлари… Анча фурсат ўтгач, туннинг қоп-қора зулматли қўналғани ўз оғушида олгандан кейин, шамол шаштидан тушиб, Бобо Коҳодаги ётоғига чекингандансўнг подшо шоша-пиша янгидан ёқилган одам ва от жасадларини кўрган эди. Отларнинг ҳам, одамларниниг ҳам оғзидан яшил кўпик оқарди, отларнинг ҳам, одамларнинг ҳам кўзлари очиқ қолган эди ва бу кўзларнинг ҳар бирида олмадай келадиган юлдуз акси порлаб ёнарди. Кўкда эса биронта ҳам юлдуз қолмаганди.

Мунажжим ерга йиқилиб, ҳукумдорнинг ўёқларини қучоқлаб олган, ҳўнг-ҳўнг йиғлар эди.

Дард ҳам оғриқ каби бир келса ботмонлаб келади,

синглим!..

Ҳукумдорнинг чодирдан жуссадор бир сарбоз чиқиб, кешикчилардан бирига нимадир дерди. Кешикчи ўрнидан туриб, бошқа чодир томон бориб, ичкарига кириб кетди. Бир оздан сўнг қўналғада, ҳукумдор чўмилишга ҳозирланмоқда, деган овоза тарқалди. Хожа Анварни ўрнидан турғиздилар.

Икки катта гулханга етадиган ўтин уйиб қўйилди. Найзали, қалқонли одамлар икки дастага бўлинди – ҳар дастада ўнтадан киши. Ҳар даста қўналғанинг қуйисидан, ғалла ва озиқ-овқат сақлқнадиган жойдан судрай-судрай иккта жом келтириб, гулханнниг устига ўрнатишди, ерга кўмилган устунларга жомларнинг йирик темир илгакларини илишди. Сўнгра сув ташиб, жомларни тўлдиришгач, гулханга ўт қўйилди. Қуруқ ўтин оловга маҳтал тургандек лов этиб олиша кетди, аланга икки улкан аждаҳонинг тили сингари биланглаганича юқорига ўралаб, жомларнинг остини ялай бошлади… Бир оздан сўнг, сув Қайнагач, уни мис кўзларда ҳукумдорнинг чодирга ташиб, у ердаги учинчи жомни қайноқ сув билан тўлдирардилар. Шундан сўнг чодирда фақат ҳукумдор билан хожа Анвар қоларди. Гарчи ҳукумдорнинг айбидан ҳамма хабардор бўлса ҳам, ғусл маросимида у чодирда фақат хожа Анварни олиб қоларди. Аввало шунинг учунки, хожа Анвар уни чўмилтирарди, иккинчидан эса, иссиқ сувга киргандан сўнг ҳукумдор ахта жойидан қўзғалган оғриққа чидай олмаганидан инграшга тушарди. У хожа Анвардан бошқа яратганнинг бирон-бир бандаси ўзини бу аҳволда кўришини истамасди.

Дард жонидан ўтиб, икки ўёғининг орасидан бошланган оғриқ умуртқаси бўйлаб аъзойи баданига ёйилганида ҳукумдор хожа Анвар олдида кўз ёшлари тўкишдан ҳам ор қилмасди. Шунда хожа Анвар ҳукумдорга тасалли бера бошларди… Йиллар бўйи давом этиб келган бу маросим,

кекса ва содиқ навкарнинг тасаллиси ё шу сўзлар билан бошланар, ё шундай тугарди: “Одил ҳукумдор, мусулмон оламининг ярми ахтадир, юрагингни кенг тут. Бу мусибат эмас, улуғ тангри сен билан менга бахш этган улкан бахтдир. Дардингни олай, ҳукумдорим юрагинга кенг тут!” Ҳукумдор томирлари қавариб чиққан, ориқ мушаклари таранг тортилган қўлини иссиқ сувга тиқиб бути орасига олиб борар, кичрайиб, қўлга зўрға иладиган бўлиб қолган олатини топиб қаттиқ-қаттиқ сиқарди – бу билан гўё у оғриқни шу ерда тутиб туришини, уни бўғиб ўлдиришини истарди. Хажа Анвар эса оёқлари остида турган йирик кўзадин сарой луқмони минг бир атирли гиёҳлардан, чечаклардан тайёрлаган кўпикли сувни ҳукумдорнинг бошидан ҳовучлаб сочар, сўнг бош бармоқлари билан ҳукумдарнинг пўлатдай таранг мушакларини кучаниб эзар экан, лаззатдан ўзи ҳам “воҳ-ҳей” деб қўярди.

* * *

Ким айтса ҳам топиб айтган, балки оталар сўзидир бу: дард ботмонлаб келади, мисқоллаб чиқади. Ҳа тўғри, оталар сўзи бу, Абулқосим тўплаган китобда ҳам бор. Хотинимнинг қўли бўшаган заҳоти айтаман унга, ўша китобни келтирсин, яна бир кўрай. Ажойиб гаплар бор унда. Хотиним ҳозир ошхонада, менга –

яъни деразасига яшил парда тутилган бу кичик хобхонада икки ойдан бери чўзилиб ётган беморга – ғарғара учун ялпизи қайнатяпти. Ўтган кун келган ҳакимнинг кўрсатмаси эди бу. Бемор- оғирми, енгилми, бунинг фарқи йўқ – барибир бемор. оиланинг ҳаловатини бузади, йиллар бўйи вужудга келган, роса маромига тушган турмуш қонун-қоидаларига, доноларайтгани каби, раҳна солади, бола-чақа беморнинг турмуш тарзига мослашишига мажбур бўлади. аввал болалар тунги соат иккигача магнитафонни тинчитмаган бўлсалар эди узоғи билан ўн иккида унинг овозини ўчиришга мажбурдирлар. Кунора юқори қаватдан тушиб келиб ўртоғига қўнғироқ қиладиган қўшнининг ҳам энди қадами тортилган, ҳар замонда бир киради. Кирганда ҳам, телефон қилишим жуда зарур бўлиб қолди, йўқса безовта қилмаган бўлур эдим, дея юз марталаб узрхоҳлик қилади. Унинг зарур гапи ҳам шуки (мен хобхонадан аниқ эшитиб ётаман), бу келишган, ёши ўттизларга бориб қолган уч боланинг, бир эрнинг соҳибаси дастакни кўтариб, рақамларни терган заҳоти сўрайди:

– Уйдамисан!… Мен ҳам… Яхши… Завтра как всегда Хорошмок?

Хотинимга неча марталаб, уни йўлатма, устомонлик билан бу уйга қадам босмайдиган қил, деганман. Чунки ишончли жойлардан олган маълумотимга қараганда, бу уч болали онанинг ёшгина, мўйловдор хуштори бўлиб, қайдадир ёғлироқ ерда ишлар экан. Қўшнимиз, Ҳирдабону, бизникига келганда ҳам ўша ўйнашининг уйдами ёки йўқлигини билиш учун, ҳам эртага қаерда ва қачон учрашишларини келишиб олиш учун қўнғироқ қилади. “Хорошмок” дегани ҳам, аёнки,

“хорошо” дегани, қисқаси, Хирдаабону бу сўзга “мок” қўшиш билан ўзича бир нав ҳазил қилган бўлади. Гўё ҳеч кимнинг ҳеч нарсадан хабари йўқ. Қинғир ишнинг қирқ йилда ҳам қийиғи чиқади, деб ўйламайди. Айтмоқчи, бу мақол ҳам Абулқосимнинг китобида бўлса керак. Йўқ, бу гап унда йўқ… Хотинимга эса тушуна олмайман. Ҳар гал Хирдабону чиқиб кетгандан сўнг мен асабийликдан ўзимни қўйгани жой тополмай қолганимда, хотиним: “Ҳой одам сенга нима! Қўнғироқ қилган мен эмас-ку ахир!” дерди… Сўнг дарҳол гапни бошқа ёққа бурарди (қойилман хотинларнинг гапни фавқулодда устомонлик билан буриб юбориш қобилятларига): уйда пишлоқ тугаб қолди, эртага болалар мактабга борса, нима бериб юборишимни ҳам билмайман. Болалигимда менинг ҳам мактабда пончик еганларим ёдимда тушарди. Болалардан бирини чақириб сўрардим: “Менга қара, мактабларингизда буфет борми?” “Бор”. “Хўш, ундапончик сотишмайдими?” “Пончик нима?” “Вой! Хамирдан юмалоқлаб қилинади-ку, ичида мураббоси ҳам бор. Сотишмайдими?” “Йўқ”. Шунда маориф мудиридан тортиб мактаб директоригача бирма-бир барчасининг етти пуштини “шод” қилиб чиқардим… Ниҳоят, болалар ухлагач, хотин билан иккимиз ошхонага чиқиб, янги дамланган чойдан ича-ича майда-чуйдалардан лақиллашар, мактабда пончик еган кунларимизни эслаб ўтирардик.

Эвоҳ, яна менга ўз оёқларим билан торгина ошхонамга юриб бориш насиб қилармикин?

Бу тор тор-танг хобхонада дори-дармон ҳидиддан бемор у ёқда турсин, соғлом кишининг ҳам боши айланиб кетарди. Одам ҳам икки ой кўрпа-тўшак қилиб ётадими? Нега ётмас экан, ҳатто ўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Шунақа экан фалакниниг ишлари. Бундан атиги ўн кун аввал бу лаънати ҳидни ҳайдаш учун деразанинг кичик дарчасини очиш кифоя эди. Бергман таътаилдан қайтиб келгач, бу дарча ҳам гуё бир умрга бекитиб қўйилди. У келиб уйдагиларга “шамоллатиб қўйманг” дейиш билан гўё эшик-деразаларга ҳукм ўқиди. Фақат пиширилаётган овқат ҳиди беморнинг кўнглини беҳузур қилмай, ташқариги чиқиб кетсин дея, ҳар замонда ошхона деразасини жиндай очиб қўйардилар. Аммо менга шундай туюладики, деразаларнинг ланг очиб қўйсалар ўам, бу ерга метроларда ишлатиладиган кучли ҳавфсўрғичларни ўрнатсалар ғам энди бу ҳид чиқиб кетмайди: дори хонанинг деворларига бир умрга сингиб кетган. Уйга ким кириб келса, бурнини жийириб, бошини лиқиллатарди. Тўғри, бегона кимса келганда даставвал ўз безовталигини билдирмас, бемордан ҳол сўраб бўлгач, даҳлизга чиқиб, хонадан срҳибасига, “соғлом одамни бу хонага киритсанг касал бўлиб қолади, беморнинг тузалиб кетмаётганига сабаб ана шу оғир ҳаво-ку, синглим, нафас олиб бўлмайди-ку” ва ҳакозоларни қайта-қайта таъкидларди. Хонадон соҳибаси ҳам, хобхонада ётган бемор ҳам бундай сўзларга кўникиб қолган, бунақанги маслаҳатларни камида юз марта эшитган эдилар. уйга келиб-кетадиганлар бу фикрни турли-туман йўсинларда ифодалардилар. Авваллари ҳеч бўлмаганда тасалли берувчилар, замонавий даволлаш усулларидан гап очишар, одоб билан беморниниг ёнига ўтириб, ҳатто бир пиёла чой ҳам ичиб чиқиб кетардилар. Аммо эндиликда гуё бу дори ҳиди ҳамманинг асибиги тегарди, баъзиларнинг келганига пушаймон эканини шундоқ юзидан кўриб турардим. Хотиним айтганидек, яхшики, ҳеч бўлмаса улар қуп-қуруқ, сўппайиб келишмайди. Ҳолсўрагани келган одам чиқиб кетиши биланоқ, у нима келтирибди, дея хотинидан сўраш беморнинг бир нав одатиги айланиб қолган. Жавоблар эса одатда бир хил бўлади: олма, анор, мандарин, айрим ҳолларда эса ярим килоли банкада уйда тайёрланган зўғол ёки малини мураббоси. Аммо бир гал Расул домла, умридан барака топсин, қўйнинг бир нимта гўштини олиб келган эди. Раҳмат шунақанги меҳмонга, савоб иш деб ана шуни айтадилар!…

Мен дастлабки кунданоқ шуни ҳис қилдимки, ҳол сўрагани келадиганларнинг аксарияти оддий бир беморни кўриш учун эмас, балки фалон домлани кўриш, фало-о-он домлага таскин-тасалли бериш учун келардилар. Каравотниниг ёнида ярим доира шаклида қўйилган курсиларга ўтириб кўнгил сўрар, турли-туман маслаҳатлар берар, беморнинг руҳи кўтарилсин дея ҳазил-ҳузул қилар, қизиқ ҳангомалардан сўзлаб берардилар. Аммо, негадир, келадиганларнинг саховати бир хил эмас эди.

Бундан уч-тўрт кун олдин бир профессор кўргани… иккита лимон келтирибди. Майли, боши омон бўлсин, гап лимонда эмас. У шу қадар узоқ лақиллаб ўтирдики! Бундай кимсаларнинг жағини шифокорлик институтининг талабларига кўргазма қилиб кўрсатса бўлади, чунки бу жағ, шубҳасиз, жудаям ноёб бўлиб, чиндан ҳам инсоннинг маймундан тарқаганини тасдиқловчи ажойиб, ишончли далилдир. У беморнинг ўзидан ва унинг хотинидан эзмаланиб бутун касаллик тарихини ўрганди, қон ва сийдикнинг анализларини, рентгенчиларнинг фикрини, тавсия этилган дорилар номи ва қайси мамлакатда тайёрланиши билимдон ҳаким сингари синчиклаб суриштиради, сўнг охирида бошини қашлаб-қашлаб ўз мулоҳазаларини айтди. Унинг гапига қараганда, бу касаллик Ер куррасида асосан Африкада, бушменлар орасида кенг тарқалган бўлиб, улар Бергман-мерган деган ҳакимни танимасалар-да, шод-хуррам яшар эканлар. Аммо бир нарсага қатъий амал қилиш лозим, деди у: ётишдан аввал, даволовчи ҳаким буюрган каби қатиқ эмас, тўлдириб икки қошиқ асал тановул қилиш керак. Асал бўлганда ҳам албатта Калбажарнинг фалон қишлоғидаги фалончи кимсанинг асалидан бўлсин. “Хўш, Африкадаги бушменлар бу асални қаердан топадилар, келиб Калбажардан олиб кетадиларми?” деб бир сўрамоқчи бўлдим, бироқ профессорнинг кўнглига тегмасин деб адиша қилдим. Чунки профессор калбажарлик, агар хато қилмасам, ўша мўъжиза асалнинг маскани бўлмиш қишлоқдан эди. “Жуда доно, оқилона маслаҳат бердингиз, эртадан бошлабоқ ўша асални топиш ҳаракатига тушаман, қатиқни эса илло-билло оғзимга олмайман”, дедим.

Фалон домлани кўргани келадиган бундай меҳмонлар оз эмасди. Хусусан, авваллари. Аммо гап шундаки, беморнинг кўнглига яқин дўстлари, танишлари сўнгги пайтларда камнамо бўлиб қолган эдилар. Кейинги пайтларда телефон қўнғироқлари ҳам камайиб қолган, эндиликда бемор нариги хонада хотинининг кўнгил сўраб телефон қилувчиларга миннатдорчилик билдирган овозини аҳён-аҳёнда бир эшитиб қоларди. Сабаби маълум бўлмаган ғалати аҳвол рўй берган эди: дўстлари тамаки тутуни каби аста-секин тарқаб кетмоқда эдилар. У ана шундан гина қилиб қолганида, хотини: “ҳар бир кишининг ўз ташвиши, минг бир дарди бор, ҳамиша келишига фурсат топаврмайди, қолаверса, сен унақанги жиддий ётганинг йўқ-ку оломон бу ерга оқиб келаверса”, дерди…

Бу замонда жиддий касаллик деб нимани айтадилар ўзи?.. Албатта, биринчи навбатда ракни, ундан кейин инфаркт. Ҳали мен вабо, ўлатларни айтмаяпман. Бу касаллиакларининг башариятга таҳдиди ҳали олдинда. Аммо касалликлар рўйхатида асосий ўринлардан бирини эгаллайдиган яна бир хасталик бор. Қисқаси унинг тиббий номини ҳали ҳеч ким кашф этгини йўқ. Ҳар бир бемор бу касалликни фақат энг яқин маҳрамига айта олади, айтганда ҳам пичирлаб айтади. Баланроқ айтсанг, мияси деб, жиннихонага элтиб қўйишлари ҳеч гап эмас. Бу касалликка чалинганда жуда эҳтиёткор бўлишинг, ўзингни душман ичида иш олиб бораётган жосус каби тутишинг лозим. Бу хасталикнинг номи марҳумларни тушда кўришдир. Умр поёнига етиб қолганида, қўққисидан ажал эшиги очилганда одамзот ана шу касалликка чалинади. Ҳар кеча азизлардан бири тушларингга кира бошлайди. Тушингга бувинг киради: бошида ҳамишаги қора ипак рўмоли, ҳамишаги каби йилнинг охирги чоршанба оқшоми. Попукли дастурхон ёзилган думалоқ столга тирсактираб ўтирган ёшгина ўғлон шакарқатлама қилаётган кампирга боқади, кампир ҳам унга тикилади, бироқ ҳеч нима демайди. Хонада лаззатли бир ҳид анқийди, ташқарида хазри эсади, стол устидаги сумалак учун ундирилган майса ранг-баранг шамлар шуъласида яшил олов янглиғ ловуллаб товланади. Нимадирдемоқчи бўласан, аммо лабларинг очилмайди, чунки бу кичик, озғин ўғлон ким эканини билмайсан. Уйқудан чўчиб уйғониб, юрагинг гупиллаб уришини тинглаган қўйинг қоп-қоронғи шифта тикилиб ётар экансан, қўққисдан бу озғин ўғлон сенинг ўзинг эканинг ёдингга тушади, сен ва бувингдан бўлак у хонада ҳеч кимса бўлиши мумкин эмасди. Қирқ йилдан бери бувимни тушимда кўрмаган эдим, энди нега кўрдим экан, балки яна ўпкамдан қон келар, деб ўйлай бошлайсан… Қаттиқ йўтал тутади, кўксинг портлагудек, юрагинг узилиб кетгудек бўлади бироқ ўпкангдан қон келмайди. Тушимда бувимни кўрсам, ишим ўнг келади, шекилли. Бувижон, айтганларингиз эсингиздами? “Болам, нон еганда албатта аввал бисмилло дегин”. Унутганман, бувижон, анчадан бери бисмиллони тилга олмай қўйганман… Эркак киши йиғламайди деб қайси гумроҳ айтган! Яхшики, хотиним ухлаб ётибди. На юрагимнинг гупиллашини эшитади – йўталимга қарши унда шартли рефлекс пайдо бўлган, уйғонмайди – на кўз ёшларимни кўради. Кўрса тағин менга “психсан” дерди… “Псих” лик масаласида, ростини айтсам, хотиним ҳақ эмас: қирқ ёшдан ўтгач, бу дунёда баъзи нарсаларни аста-секин англаб, идрок этгандан кейин, ўта даражада эмас, озгина бўлса ҳам “псих” лик касалига йўлиқмайдиган одам борми ўзи?.. Мен фақат бир тоифани – эртага нон топиш қайғусини чекмайдиган боқибеғам тоифани тан оламан. Қолганлардан кимни айтсанг айт, секин саволга тутсанг, раҳматли зулфиқор амаким айтгани каби, албатта ўҳидан тутун чиқади… Мен- “илгари” деганда икки йил нарини назарда тутяпман, тунда кўрган тушларимни хотинимга айта бошласам, у қаттиқ асабийлашарди. Чунки у бир неча бор синаб кўрган эди: мен тушда бирон-бир марҳумни кўрдимми, эртасига албатта бир фалокат содир бўларди. Ё хотиним троллейбуснинг тиқилинчида пулини ўғрилатар, ёавтобусдан тушаётиб қайнимнинг оёғи лат ер, ёхуд қайнисинглимнинг уйидаги газ колонкаси портларди. Бир сафар жудаям ғалати бўлди: мен нонушта устида хотинимга тушимда тағин Зулфуқор амакимни кўрганимни айтдим, бу суҳбатдан роса икки соат кейин райондан қўнғир қилиб, хотинимнинг холаваччаси машина ҳалокатига учраб ўлганини айтдилар. Ўшандан бери орадан анча вақт ўтди, бироқ мен ҳамон тушларимни хотинимга айтмайман, ҳатто уларни ўзим ҳам тезроқ унитишга ҳаракат қиламан. Чунки, худо ҳафқи,

чиндан ҳам бу тушларнинг баъзан ўнг келиши бор. тўшакда ётиб қолишимдан илгари, охирги кунларни айтяпман, мундоқ маънили бир туш кўрмай қўйган эдим. Кўрганда ҳам бетайин нарсаларни: ё ёзда кўчамизда сут сотадиган, кўкраклари сигирнинг елинидек келадиган Аидани, ёки итальян актрисаларидан бирини, ёхуд ўртоқ Фалончиевни кўрардим. Фалончиевни ҳатто тушда кўрганимда ҳам, ўзинг асрагайсан, худойим, ўтакам ёрилгудек бўларди. Шарр демасанг хайр келмас. Беморлигимнинг менга бир хайри шу бўддики, энди мени ўртоқ Фалончиевнинг ҳузурида тез-тез ўтказиладиган мажлисларга чақирмай қўйдилар. Дори-дармонларимни ичаман-да, тўшагимга чўзиламан. На мени йўқлайдилар, на мен уларга қўнғироқ қиламан. Жон роҳатидан ҳам бўлак яхшироқ нарса бормикан дунёда? Раҳматлик Зулфиқор амаким бир пайтлар қишлоқдан ҳар ойда бир маротаба бизникига келганида, чубуғини тутата-тутата: “ҳой бола, тезроқ пенсияга чиқиш ҳаракатини қил”, деб ўгит берарди. Менинг таажжуб билан тикилганимни кўриб, илова қиларди: “Қулоғинг тинч, жонинг роҳатда бўлади. На уларнинг сенга иши тушди, на сенинг уларга”. Зулфиқор амаким вафот этганда жаназага борай десам, ишдан рухсат беришмади. Ҳаво бузилиб турган, совуқ-изғиринли кунлар эди, мен ғам, бормаганим бир томондан яхши бўлди, шамоллаб қолишим мумкин эди, деб ўйладим. Қишлоқда мотам маросимида холойиқ чодирда ўтирарди, рутубат, шамол, қор-ёмғир уриб туради. Зулфиқор амакимнинг қизига телаграмма қилиб, ҳамдардлик билдирдим, дафн маросимига кетган қариндошларимдан бири орқали юз сўм пул ҳам жўнатдим. Хотиним, меникилар ўлса ҳеч вақо бермайсан, деб ғинггишди. Аввалига индамадим. Сўнг ўзимни тута олмай, мен ўлсам, қариндошларинг ҳам ҳеч нарса бермай қўяқолсин, дедим. шу гапдан сўнг орадан ўн кун ҳам ўтмаган эдики, қишлоқда фелъдшер бўлиб ишлайдиган узоқ бир қариндошим келди. У Зулфиқор отанинг ўлими тафсилотини гапириб берди, мениниг бироз кайфиятим ёки фелъдшер Маҳмуд айтиб берган воқеа тағин кўз ўнгимда ўтдими, аниғи ёдимда йўқ, аммо эрталаб уйқудан уйғонганимда ҳушим жойида эмас эди.

* * *

Қишлоқда халойиқ безовта ётиб, безовта турарди. Бир ҳафтадан бери, осмоннинг таги тешилгандек, тинимсиз шивиллаб ёмғир ёғарди. Каттадан-кичик ҳамма Кур бевақт тошмасайди, деган хавотирда эди. Ёмғир ёғиб турган бўлса-да, ҳавода бир димлик ҳоким, гўё тупроқдан буғ чиқаётгандек эди. Агар ёмғир яна бир-икки кун шу зайлда давом этса, ҳаво шу димлигича қолса, ҳам Кур тошарди, ҳам тоғдан сел келиши мумкин эди. Жамоат неки экиб-тиккан бўлса, барчаси яксон бўларди. Ҳали боғу чорбоғ у Ёқда турсин, бу ерларнинг сели халойиқнинг уй-жойини ҳам ювиб кетиши ҳеч гап эмасди. Балки қишлоқ шўроси раисининг эшигига бориб, ундан тахта-ёғоч сўраб кўр, дерсиз. Бериб бўпти!..

Шу кеча ҳамма безовта ётди, уйқуси қочиб кетган кишиларнинг кўзи деразада, тиқ этса огоҳ эди Миш-мишларга қараганда, ҳар уйдан пул йиғиб, қўшни шиа қишлоўининг мулласига, бало-офатни бартараф этсин, дея назр ҳам қилган эмишлар… Маҳмуддан бошқа ҳамма безовта эди. район марказидан ҳозиргина қайтган Маҳмуд пойабзалини ечиб, боя ўзи тамадди қилган кабобхонадан олиб келган боржомдан ичарди. У ерда жуда кўп ичиб юборишди. ичганда ҳам ҳукумат ариғидан эмас, болалардан бирини машинада Григор арманиникига жўнатиб, у ердан уч-тўрт шиша тут арағи олдиришди. Фелъдшер Маҳмуд билан Салим райпо иккаласи уч шиша арақ ичишди. Ҳозир гугурт ёқиб оғзимга тутсам, нафасим лов этиб ёниб кетади-ёв, деб ўйларди Маҳмуд. Иягини муштига тираганича, бурнини торта-торта, “шояд бир мўъжиза рўй бериб, шу пайт Москва меҳмонҳоналаридан бирига бориб қолсам, ваннани совунли кўпикка тўлдириб, ичига кириб олардим, “воҳ-воҳ-воҳ”. деб хаёл сурарди. На ёмғир бўларди у ерда, на туман, на тут арағи. Ҳаммасининг падарига лаънат. Ваннадан чиқиб, қалин сочиқ билан яхшилаб артингач, қўлтиқлари остига атир-упа сепиб, крахмал ҳиди анқиб турган оппоқ кўрпа-тўшакка чўзилган бўлур эди. Истасанг телефонни кўтар, қўнғироқ қил, сенга янги дамланган чой олиб келишсин, истасанг, бир оз узангач, туриб кийин, ресторанга туш, официантни чақириб музқаймоқ билан коньяк буюр, мусиқага қулоқ сол, рақс қилиб сакраётган жамоатни тамоша қил. Официант аёл мойил бўлса, “пойдём со мной” деди унга. Рози бўлса бўлсин, бўлмаса жаҳаннамга!.. Коньякни ич, музқаймоқни е, тифтга миниб ўз хонангга чиқ, ёт тўшакка узала тушиб. Маҳмуд кайф қилганда ҳамиша ёдига ё Москва, ё Киев тушарди. Чунки Қандай лаззатли кунларни бошидан ўтказган бўлса, шу икки шаҳарда ўтказган эди. Қайғусиз, бахтиёр кунлар эди у кунлар. Йил бўйи топган-тутганини бир ойлик таътилда ана шу шаҳарлардан бирида елга совурарди. Аммо уч-тўрт кун меҳмонхонада ётгач, тушига қишлоғи кира бошларди. Ўн кун ўтгач эса мана шу ёмғир, туман, Григор арманининг аъзойи баданга ўт қўядиган арағи кўз олдидан ўтаверарди. Ҳар сафар, нега бу шаҳарларга ёлғиз келаман, нега тенг-тўшларимдан бирини кўндириб олиб келмайман, дея афсус қиларди… Ҳар қалай, бир амаллаб таътилни ўтказиб, қишлоғига қайтиб келарди. Бироқ икки кун ўтгач тағин Москва, Киев меҳмонхоналарини соғина бошларди. Шунда асабийлашар, беморларни нари-бери кўриб жўнатиб юборар, йиллар бўйи кўникиб қолган ҳаёт тарзига гўё янгидан мослашиши лозим эди. Ўн-ўн беш кун ўтгач, одатдаги Маҳмудга айланарди-қоларди. Кимнинг қорни санчиб, кимнинг боши оғриб қолса, туннинг қайси маҳали эканидан қатъи назар, Маҳмуд дори-дармон солинган халтани олиб йўлга тушарди… Мана ҳозир ичидаги алангани сўндириш учун боржом шишаларини кетма-кет очганича Москвани, кўпикли ваннани орзу қилаётган бўлса-да, ёзда у ёққа борса тағин зерикишини, ёлғиз келгани учун яна ўзини сўкишини, кечалари ётганда тушида ё жиззали нон егани ё қайдадир қишлоқларнинг бирида ўтовда ярим тун маҳали бир чўпон оғайниси билан дунёнинг ўтган-кетганидан суҳбатлашиб ётгани тушларига киришини, эрталаб уйғонганида эса оғзида кечаси тушида еган қўй пишлоғининг таъмини ҳис этишини билиб турарди…

Маҳмуд соатига қаради, икки-уч минут кам ўн эди. Эрина-эрина туриб телевизорни қўйди. Бу рангли телевизордан қишлоқда атиги уч кишида бор эди, бири раисда, иккинчиси қишлоқ шўросининг котибида – қурмаўур ёшгина қиз эди, солланиб юришлари одамнинг жонини оларди – яна бири эса Маҳмудда. Боку узоқ бўлгани учун ранглар у қадар тиниқ кўринмас, гоҳ сариғи кўпайиб кетар, гоҳ қизили камайиб қоларди. Шунинг учун ҳам жамоат қизиқарли рангли кўрсатувлар берилганда телевизорни Тбилисига улаб қўярди. Маҳмуд ҳам, бирон зарур иши чиқиб қолмаса, ҳар оқшом “Время”ни кўрарди. “Время”ни Боку ҳам кўрсатарди, Тбилиси ҳам. Маҳмуд овора бўлиб юрмаслик учун бир йўла Тбилисини улаб қўйди. Диктор экранда пайдо бўлиши билан Маҳмуд баланд овозда деди: “Қурмағур яна қизил кўйлак кийиб олибди-да, а, офарин, бўйингдан аканг айлансин, офатижон!” Қони жумбушга келганда, кайфи баланд бўлганда унинг уйда баланд-баланд гапирадиган одати бор эди. Бўйдоқликнинг шу жиҳати яхши, уйда ўтир, телевизор қўй, истасанг шикаста ўқи, истасанг девоналар каби ўз-ўзинг билан бақириб гаплаш, кимнинг нима иши бор! бирон-бир мўмин бандаси, ҳой Маҳмуд, нега ҳадингдан ошяпсан, демайди. Маҳмуд кўрсатувларни ўн-ўн беш минут диққат билан томоша қилди, Магнитогорск металлурглари қанақадир “почин”га қўшилиб, планни бир юз нечадир фоиз қилиб бажарганликларини билиб олди. Сўнг кўрсатувларнинг давомини кўрар экан, “пончин” нима эканини, озарбойжонча маъносини роса ўйлади, аммо топа олмади. Эртага мактабнинг рус тили ўқитувчисидан сўрайман, дея кўнглига тугиб қўйди. “Время” халқаро воқеаоарни бера бошлаганда тағин бир стакан баржомни даст кўтариб бўшатди, унинг диққати бутунлай бўлинди. Яна дунёнинг ҳар ерида отишма. Кўпинча занжиларни, арабларни кўрсатишарди. Ҳар қайсинисининг қўлида автомат. Маҳмуд яна ўзини тута олмай бор овозда деди: “Тавба, бу хумпарлар бундай зўр автоматларни қаердан топишади, ажабо, бу Америка дегани қанақанги айёр ҳукумат, нақадар кўп қурол-яроғи бор? Падарига лаънат бунақа замоннинг!..” “Время”нинг охирларида Будапештда бўлиб ўтган халқаро мода фествали кўрсатилди. Зўр-зўр маникенчи қизлар экранда пайдо бўлганида Маҳмуд жилмайиб ҳуштак чалган кўйи “Аршин мололон” дан бир қўшиқни рус тилида айта бошлади: “Ахты, моя дорогая, ах ты моя золотая!”. Сўнг шу куйни бошқа сўзларга алмаштириб куйлай бошлади: “Григор арман, уйнинг куйсин, Григор арман, уйинг куйсин!..”

Чунки тут арағининг алангаси тағин ичида юқорига кўтарилиб, халқумларини куйдириб юбораётган эди. Маҳмуд, агар боржом бўлмаганда, эрталабгача тирик қолмаган бўлур эдим, деб ўйлади. Ва тағин ичида ўзини сўка бошлади: “Ахир шу заҳри қотили ичма, ичганда ҳам мундоқ одамга ўхшаб юз грамм, нари борса икки юз грамм ич, беб неча марта айтишди!” Аммо боя кабобхонада еган чўпон қовурдоғини, саримсоқли қаттиқни хотирлаганда англадики, бунақанги ўтиришларда юз-икки грамм билан иш битмайди. Кабобпаз Халил тоғага раҳмат, ҳақийқий эркак-да ўзиям!.. “Время”да спорт хабарлари кўрсатила бошлаганда Маҳмуд телевизорни ўчирди. Телевизор олаётганида уста унга, эҳтиёт бўл, кўп ишлатма, бу нарсани оз-оздан кўрадилар, отлиққа ҳам йўқ бунақанги телевизор, деганди. Маҳмуд телевизор устидаги мовут парча билан экранни артди, сўнг пастга эгилиб, баландпошна туфлиларини жуфтлади ва ҳафсала билан каравотнинг тагига тиқиб қўйди. Бир-икки марта керишди, тағин бир стакан муздай боржом ичиб, кекириш учун роса уринди, бироқ ичидан ҳеч нарса чиқмагач, тағин баланд овозда, “яхшиси, ётаман, балки ухлаб очиларман”, деди. Қайишини ечмоқчи бўлган эди, шу пайт дарвоза қаттиқ тақиллаб қолди ва ташқаридан ўсмир боланинг овози эштилди:

– Маҳмуд дўхтир, ҳой Маҳмуд дўхтир!

Маҳмуд боланинг овозини таниди, бу – Зулфиқор отанинг невараси Мошунинг овози эди. Маҳмуд шаҳд билан деразанинг бир тавақасини очиб бошини чиқарди:

– Ҳа, Мошу, сенмисан?

Дераза олдида бир шарпа пайдо бўлди.

– Ҳа, мен.

–Тинчиликми ўзи?

– Зулфиқор бувамнинг мазаси қочиб қолди, тез Маҳмуд дўхтирни олиб келинглар, деяпти.

–Нима қипти, тағин юрагими?

–Йўқ… Ранг-рўйин оппоқ оқарган. Бу кечадан ўтмайман, деяпти. Тушида урядникни кўрган эмиш.

Маҳмуд кулди.

–Қанақа урядник, ҳой бола, эсинг жойидами ўзи, балки прокурорни айтгандир?

–Йўқ, оға… Негадир аҳволи жуда оғир. Бўла қол, жон оға, тезроқ борайлик, – Мошунинг овози титрар эди. – Темир тоторнинг қайиғи билан келдик. Бизни қоя тагида кутиб турибди.

–Ҳозир, укажон, ҳозир, бормасдан бўладими ахир! – Аммо ҳар эҳтимолга қарши сўради: – Кур тошиб кетмаганми? Темирнинг қайси қайиғи билан келдинглар??

–Моторлиси билан.

–Ҳа, унда кутиб тур, мен ҳозир.

Маҳмуд шоша-пиша йўл тадоригини кўрди, солдатча этикларини, пахтали камзулини кийиб, ёқасини тугмалади, бошига қулоқчин бостириб олди. Халтасини кўтариб уйдан чиққач, Мошуга деди:

–Мен шунақанги шошириб қўйдингки, сени уйга ҳам таклиф этмабман, ёмғирда ивиб кетгандирсан.

–Нима қипти, оға, ёмғирни энди кўрибмизми!

Қишлоқ уйқуда эди. Кўкдан қуйилаётган ёмғир оғушида у ер-бу ерда шуълалар ялтираб кўринар, гоҳ-гоҳ итлар ҳуриб қўярди. Асфальт йўлдан чиқиб, колхоз идораси ёнидан сўлга бурилдилар, суюқ балчиқ кечиб Кур томон юрдилар. Шалоп-шалоп, шалоп-шалоп… Балчиқдан йўсин ҳиди анқирди.

–Ҳой, Мошу, сел келишидан худо сақласин. Оқиб кетамиз-а! – деди Маҳмуд.

–Келмай бўпти! Ҳавони кўрмайсанми?! Осмонга ҳар куни битта космонавт учаверганидан кейин, тағин нима бўлсин.

Мошу ўн олти-ўн етти ёшларда бўлиб, бу йил ўнинчини битираётган эди. Аммо ёшидан фарқли ўлароқ, катталар билан кўп ўтириб тургани учун, ўзини тутиши, гап-сўзлари бошқача, гўё анча ёшга бориб қолган кишиларнинг гап-сўзларига ўхшар эди. Маҳмудниниг эшитишига қараганда, баъзан ароқ-пароқ ҳам ичар экан. “Замоннинг боласи-да, – деб ўйлади Маҳмуд,– бир томондан шуниси ҳам яхши. Ҳозирги замонда лақма бўлганинг – адо бўлганинг”.

–Зулфиқор буванг кейинги пайтлар жа инжиқ бўлиб қолди. Авваллари дўхтир-пўхтир деб ўтирмасди.

–Авваллари темирдай бақувват эди. Бир қўли билан камаримдан ушлаб, мени бошига азот кўтарарди.

Кейинги икки ойда тамом бўлди. – Мошунинг овози яна титради. – БИлмайман, шўрликка нима қилди. Маҳмуд йўталиб, ютинди, бўғзи жуда тахир эди.

–Неча ёшга кирган ўзи? – деб сўради у эснаб.

–Ойимнинг айтишича, тўқсонларни уриб қўйган.

–Бўпти-да. Нима, дунёга устун бўлмоқчими?

–Худо ҳақи, Маҳмуд дўхтир, бунақа дема… Уни жудаям яхши кўраман. – Мошу зулмат оғушида ўзи билан ёнма-ён кетаётган Маҳмудга қаради.

–Мен ёмон кўраманми?.. Қани энди унақанги мард кишилар? – деди Маҳмуд. – Дунёнинг хайру баракати ўшалар билан эмасми? Мен уни нақ минг йил яшасин дейман… Локигин ҳозир у шунчаки шайтонлик қилаётган бўлса керак. Ҳали унинг юраги пўлатдай мустаҳкам.

Маҳмуд ёлғон айтди. Мошуга анчайин далда бермоқчи бўлди. Ўтган сафар у Зулфиқор отани кўргани борганида тож томирини топа олмаган, ўшандаёқ кўнгли ниманидир сезган эди. Мошу бу далдадан қувониб кетди:

–Мен ҳам худди шуни айтаман-да! Буважон, сенга ҳеч нарса бўлгани йўқ, агар истасанг, Тбилисига олиб бориб, нақ академикларнинг ўзига кўрсатайлик, дейман. У бўлса, йўқ, тушимга урядник кирди, ҳойнаҳой, ўлсам керак, дейди.

–Ҳой тентак, қанақа урядникни айтяпсан?

–Мен қаердан билай. Бувам менга мундоқ юрагини очмаса!

–Бувангнинг эси кирди-чиқди бўлиб қолгандир, шарманда бўп қолмайлик тағин? – дея ташвишланиб сўради Маҳмуд. Мошу бошини сарак-сарак қилди:

–Йўқ, оға. Ақли ҳуши жойида. Гап-сўлари, ўзини тутиши худди аввалгидек, – Мошу яна Маҳмаудга қараб, овозини пасайтириб сўради: – Маҳмуд дўхтир, жинни бўлган одам тишлаб олади, дейдилар, ростми шу?

–Албатта! Тишлаши ҳам гапми! Одамнинг бўғзига ёпишиб, кекирдагини узиб олади.

–Э, йўқ… Бувам туппа-тузук чой ичди, бир бурда нон ҳам еди. Ойим унинг оёқларини ювди. Йўқ, жинни бўлганга ўхшамайди.

–Айтяпман-ку, ахир, айёрлик қиляпти деб! Сизларга эркаклик қилади-да. Сен ташвиш тортма. Битта игна уришим биланоқ отдай бўлиб кетади. Бунақасини энди кўрибманми?!

Иккаласи ҳам жим қолишди. Маҳмуд, сумкамда камфара бормикан, деб ўйлади. Йўқ бўлса ҳам, новокомоид билан димедрол кифоя. Ўтган сафар фақат новокомоид билан туриб кетган эди, шекилли. Йўқ, венасига димедрол ҳам урган эдим… Улар кенг йўлакдан ҳар қадамда ғоят эҳтиёткорлик билан пастга эниб, Курнинг соҳилига, қоятеги деб аталадиган жойга етиб бордилар. Темир тоторнинг қайиғида шуъла кўринди. Маҳмуд Темир тотор темирйўлчиларнинг қўшкўз фонусини кўтариб олганини англади, ҳа унинг бу борадаги пишиқлигига гап йўқ эди. Маҳмуд курнинг ушбу заиф шуъла ёритиб турган қисмини аниқ-равшан кўрди: тўлқинлар мағзава сингари кўпикланиб ётарди. Демак, кейинги икки-уч кун ичида сув юқори кўтарилган, бу кўпик эса тоғлардаги муддатидан илгари эриган қорнинг тоза, юмшоқ суви бўлиб, бу сувнинг бўтана сувлврга қоришиву оқибатида кўпик пайдо бўлган эди. Кучли сел илдиз-пилдизи билан қўпорган каттакон дархтлар муттасил оқиб келар, мабодо бундай дарахталрдан бири қайиққа илашиб қолгудек бўлса, бу совуқда, қаттиқ ёмғир остида нариги қирғоққа чиқиб олиш гумон эди. Жуда эҳтиёт бўлиб сузиш лозим эди. Маҳмуд бундай ишларда Темирнинг тажрибаси зўрлигини яхши биларди, аммо кошки энди у ичиб олмаган бўлса!

–Саломатмисан, Темир! – Маҳмуд жала остида бир сакраб қайиққа чиқиб олди. Қаймқ қаттиқ чайқалиб кетди. Брезент ёмғирпўш кийган Темир унинг тирсагидан тутиб қолди. Мошу эса, Маҳмуддан фарқли ўлароқ, қайиққа бамайлихотир чиқиб олди. Дийдираб турган Маҳмуднинг овози бўғилиб чиқди:

–Темир, бугун ҳам роса тарангмисан?

–Йўқ.

–Наҳотки?

–Йўқ.

–Бизни тезроқ нарёққа ўтказиб қўй. Зулфиқор отанинг аҳволи чатоқ эмиш.

–Биламан, – Темирнинг кайфияти бузуқлиги, лақиллашгудек ҳоли йўқлиги кўриниб турарди. Буларга орқа ўгириб олганича осма моторнинг қаеринидир кавлаштирарди.

–Зорманданг ишламаяпти шекилли, биродар? –

Маҳмуд қайиқнинг олд томонига ўтириб, чуқур хўрсинди ва оёқларини чўзди. Мошу ҳамон тик турарди. – Ўтирсанг-чи, болакай. Бунинг мотори ҳам ўзига ўхшайди… Нималар қиляпсан ўзи, ҳой Темир?

–Сенга нима?

–И-е! Бу нима деганинг? Кайф-сафо қилгани эмас бемор кўргани бояпман, биродар!

Темир ортига қарамасдан:

–Биламан, – деди,– кайф-сафо қилгани бормаяпсан. Лекин кайф-сафо қилиб келяпсан.

–Қаердан билдинг?

–Ўлибдими Темир Григор армани тайёрлаган тут арағининг ҳидини билмай! – дея мароқ билан кулди у.

–Вой пандавақи-ей! Худо ҳақи, тоторларнинг ҳаммаси шпиён бўлдаи! – Маҳмуд тиззасига муштларди. –Шундай ёғин-сочинда бунинг бурни тозининг тумшуҳидай мунча тез ҳид олмаса, ҳой Мошу?.. Темир, эртага эрталаб мени эсон-омон уйимга элтиб қўйсанг, сени бурнингдан чиққунча зиёфат қилиш менинг бўйнимда.

Темир моторнинг чилвирини тортди, бироқ мотор ишламади: қайиқда бадбўй ермойининг ҳиди анқиди. Темир жаҳл билан сувга тупурди.

–Биродар, менга сенинг зиёфатинг керак эмас.

Оойилунинг буфетига олиб кирсанг бўлгани! – Темир бурнини арта-арта чилвирни тағин ўрай бошлади.

–Йўқ, худо ҳақи, зиёфат қиламан! Дод-войингга қарамай сени Халил тоғанинг кабобхонисига судраб бораман. Бўкканингча едириб-ичираман. Харажати менинг бўйнимда.

Темир моторнинг чилвирини тағин жаҳд билан ўзи томон тортди, мотор бир-икки пақ-пуқ қилдию, бироқ барибир ўт олмади. Маҳмуд асабийлаша бошлади.

–Ҳой, Темир, ярим дунёни тўрт юз йил зир титратган сиз тоторлар эмасми, ахир? Наҳотки энди битта моторинг уддасидан чиқолмасанг?

–Ҳозир тузукроқ бир мотор сотадиларми! Вашу матлар! Қолаверса, Маҳмуд, билиб қўйки, сен айтаётган гаплар учун одамларнинг бошига не-не кунлар тушмаган!

–Вой-бу-ў! – Маҳмуд қўл силтади. – Тавба, келиб-келиб бу менга сиёсий сабоқ бермоқчи! Менинг айтганларим барча тарих китобларида бор, нега энди кекирдагинигни чўзасан, а, слушай?

–Бир айтдим-қўйдим-да. Оллоҳдан баракат, прокурордан ҳаракат.

–Бу нима деганинг?

–Янги песня, Темир тотор ўйлаб топган, – дея у учинчи марта чилвирни тортган эди, мотор шарақ-шуруқ қилиб ўт олди. Паррак сачратган томчилар Маҳмуд билан Мошунинг юзига питра каби урилиб, қаттиқ оғритди. Сўнгра Темир атайин рулни илкис сўлга бурган эди, қайиқ турган ерида шиддат билан гир айланди, Маҳмуднинг ўнгга оғиб, Мошунинг устига йиқилиши билан бақириши бир бўлди:

–Секинроқ, уйинг куйгур, бизни чўктириб юборасан-ку!

–Қўрқма, Темир тотор бор жойда ҳали биронта мусулмон чўккани йўқ. – У рулни ўнглаб олди,

қайиққа Курнинг ўртасига олиб чиқиб оқимга қарши ҳайдай кетди.

–Йигирма минутда, самий-самий больше ярим соатда етиб борамиз, иншоолоҳ. Ҳа-а вашу матлар! –

У газ берди, қайиқнинг тезлиги ошди. Совуқ шамолдан маҳмуднинг гардани гўё музлаб қолгандек бўлди. У шошиб телпагининг қулоқларини туширар экан, кошки бир кору ҳол рўй бермай манзилга етиб олсайдик, деб ўйлади, бундай об-ҳавода, туннинг бу маҳалида Курдан ўтиш ҳар қандай марднинг ҳам қўладан келавермасди. Унинг кўнглидан “таваккали худо” деган фикр кечди.

Мошу пинакка кета бошлаган эди. Темир тоторнинг оёқлари остидаги фонус ёруғида Маҳмуд Мошунинг қошлари уюлиб, кўзлари юмилиб-юмилиб кетаётганини кўрди.

–Бугун телевизор кўрдиларингми? – Бу савол Мошудан кўра кўпроқ Темирга тааллуқли эди. Қайиқ изга тушиб олганда сўнг Темир тезликни пасайтириб, рулни тирсаклари билан тутиб турганича боядан бери зўғол ёғочидан ясалган муштугини чизимча билан тозалаб келарди. Чизимчани охирги марта муштукнинг тешигига солиб тортди, сўнг муштукни оғзига тутиб, бир-икки пуфлади, ниҳоят одатдаги бамайлихотирлиги билан доим чекадиган “Аврора”сидан биттасини муштукка жойлади. Ёмғирпўшнинг чўнгтагидан тўппончадай келадиган қўлбола ўтолдиргич чиқарди. Уни худди тўппонча каби тепкисини босиб ёқди. Муштукни ютоқиб-ютоқиб тортар экан, Маҳмудга, Мошуни-ку билмайман, аммо мен телевизор кўрмайман, қаарсам бошим оғрийди, деди.

–Эҳ Темир, дунё жуда алғов-далғов бўлиб кетди.

Ҳамма жойда уруш боряпти.

–Менга нима?

–Ҳой жинни, одамзот қирилиб кетяпти, ахир!– Биз қирилмаяпмиз-ку! – Сигаретдан сўнг Темирнинг овози бўғиқроқ чиқа бошлаган эди.

–Нима, бизнинг ҳам қирилишимизни истайсанми? – Маҳмуд кулди.

–Мен унақанги қирғинларни жуда кўп кўрганман, биродар. Худо ҳеч кимнинг бошига солмасин, вой-вой-вой!

Маҳмуд унинг оҳангидан тушундики, бир гапгатушиб кетса, тинмайди, рости, уришдан сўз очганига пушаймон бўлди. Темир камида минг марта такрор-такрор айтиб берган воқеаларни яна бошидан бошлайди, уришдан қайтиб келганида хотини Тамаранинг ёнида ёшгина рус йигити ётганини ёниб-куйиб сўзлайди, сўнг дунёдаги барча аёлларнинг онаси қолмай, синглиси қолмай сўка бошлайди, охирида “вой вашу матлар, нашу матлар” дея тиззларини муштлашга тушади… Аммобу гал ундай бўлмайди. Темир ўз бошига тушган бу мусибатни ҳамиша ҳам сўзлайвермас, тўғрироғи, ҳушёр пайтларида бу воқеа ҳақида чурқ этмас, урушдан, аскарликдан сўз-суҳбат очилиб қолса, бир чеккада индамай тураверарди. Аммо станциянинг буфетида ширин винодан бир-икки стакан ичиб олиши биланоқ, таниш одам топа олмаса, йўловчилардан дуч келган биригаелимдай ёпишиб оларди. Сўзлаб-сўзлаб юрагини бўшатар экан, ҳар замонда кўзларидан милт-милт ёш оқарди. Нима ҳам қилсин шўрлик! У чеккан мусибат бошқанинг бошига тушса, худо ҳақи, жинни бўлиб қолар эди… Яхшиямки, бу чидаган… Маҳмуд унинг бундай маст бўлиб юрганларини озмунча кўрмаган эди.Кўпинча бозор кунлари, вокзал тирбанд бўладиган пайтларда Темир ўзи яшайдиган юнон қишлоғидан станцияга тушиб келарди. Вокзалда уни ҳатто рельслар орасида изғиб юрадиган қўтир итлар ҳам танирди. Ёз пайтлари, эгнида қип-қизил сатин кўйлак, белида таранг тортилган ингичка чарм қайиш, оёқларида ялтираб турган қунжли ботинка, сочларини ҳафсала билан ялтиллатган, озода, атир ҳидларига бурканган ҳолда станциянинг пашшалар ғужғон ўйнаган, ҳавоси оҳир буфетига кириб келарди. Карим буфетчи – жуда қаттиқ ҳазиллар қиларди у – Темирни кўриши биланоқ, тотор тилда Темирнинг ўзидан ўрганган баъзи сўзларни айтар, одатда, сўкинарди. Аммо бу сўзларга буфетда Темирдан бошқа ҳеч ким тушунмасди. Темир кулар, қонсиз юпқа лаблари орасидан кўриниб турган қинғир-қийшиқ, сарғайиб кетган тишлари кулдон ичида ётган сигарет қолдиқларига ўхшарди. Кичик қийғоч кўзлари сузилиб, юзидаги ажинлар орасида билинмай кетарди. Темир Карим буфетчига, “сен ўзи тотор бўлиб туғилишинг керак эди, худо ҳақи, бу тилни мендан яхши биласан”, дерди. Энг охирида унинг ўзи ҳам “вашу матлар!” деб қўярди. Бу – навбат винога келди, қўй, дегани эди… Карим, бир неча йилки, Темирдан пул олмасди. Темир дунёнинг Сибирь деган жойларида узоқ тентираб, ўзига ҳеч ердан паноҳ топа олмай, нихоят, келиб-келиб Кур қирғоғидаги бу қадим юнон қишлоғида бир умрлик маскан тутганидан кейин (аввалари бу ерларда бир-икки йил тентириб юриб, сўнг, тангрим мадад берса, эҳтимол, ота-боболаримнинг юртига қайтиб кетарман, деган фикрда юрди, бироқ қайтиб кетмади, ойлар, йиллар ўтди, Темирнинг наздида бу дунёйи дун ўзгарди, аммо Тамара билан солдат ўзгармай қолди) ва кунларнинг бирида бошига тушган мусибатларни ҳали қорин боғлаб оғирлашиб қолмаган, думбулгина бир йигитча бўлган Каримга илк бор гапириб берганида, каримнинг унга раҳми келган эди, унинг бу тараҳҳуми станция буфетининг чор атрофида, рельслар орасида, ахлат уюмлари ёнида изғиб юрган итларга қилинадиган раҳм-шафқатга ўхшарди. Темирнинг бошидан кечирганларни у ўша куни ишдан сўнг онасига сўзлаб берганида, онаси, болам, у Темирми, бошқами, ҳар қалай, оллонинг бир етим бандаси экан, қўлингдан келганича яхшилик қил унга, савоб бўлади, деган эди. Эртаси куни Карим ҳам Темирга, “Ҳой биродар, энди сендан пул оладиган тентак йўқ, хурмачанг тўлгунича ич, боридан е, менга сенинг сариқ чақанг ҳам керак эмас”, деган эди. “Одам одамга қайси кунда ярайди, ахир?”. Бу гапдан Темирнинг кўнгли файзиёб бўлиб, гўё кўксида мадда боғлаб ётган бир нарса ёрилгандек, томирлардан қон ҳам тиниқ тортиб қолгандек бўлди: у шоша-пиша ташқарига қушдек отилиб чиқиб, буфетнинг ортидаги хилват жойда роса йиғлаган, кейинроқ ўзи айтгани каби, камида икки челак кўз ёш эди. Чунки бу балокаш дунёнинг на ёруғ кунларига, на зулматига умиди қолмаган бир банда учун оллонинг бундан ҳам ортиқ инояти бўладими, ахир?..

–Ҳой, Темир, ичмасанг мундоқ чеҳранг ҳам очилмайди. Башарангга қараб, Ҳазрат Аббос ҳақи, менинг йиғлагим келади! – Маҳмуд афтидан, Темирни ҳолжонига қўймоқчи эмас, жаҳли чиқаётганиданми, уйқуси келаётганиданми, ҳар қалай, Темирнинг асабларига тегишни, унинг қуюшқондан чиқишини истарди. – Одам деганнинг мундоқ чеҳраси очилиб юради. Сен эса кундузи бир одам бўласан, кечқурун бошқа одам. Сени кундузи кўрган киши, бу одам пайғамбар бўлса керак, деб ўйлайди.

–На мен пайғамбар бўла оламан, на сен. Иккимиз ҳам безбет бир махлуқмиз. – Темир сигаретни ютоқибтортар экан, бир-икки марта бўғилиб-бўғилиб йўталгач, давом этди:

–Ҳой Маҳмуд, – негадир у овозини баландлатди. – Сен дунёнинг ҳамма жойида одамзот бир-бирини кириб ётибди, дейсан. Мен эса, қирса жаҳаннамга, дейман. Яъни айтмоқчиманки, бу дунёнинг дарду ғами менга қолибдими? Хўш, азизим, менинг фаҳмим етган нарса шуки, охир-оқибат Темирнинг ҳам бошига етишади, эртами-кечми, ҳамма бир-бирини қириб битиради. Сабабани айтайми? Одам аввало одам бўлиши керак. Бизнинг эса ҳаммамиз – каттадан то кичик – барчамиз одамгарчиликдан чиқиб кетдик. Айтмоқчиманки, ҳамма ваҳшийлашиб кетди.

Мошу ҳушёр тортди, кўзларини очиб, пиқ-пиқ кулди.

–Кулма Мошу, кулма Темир тоторга нима бўпти, Темир тоторнин ҳам калласи бор.

–Бор, биродар, бор! – Маҳмуд Мошунинг биқинига туртиб қўйди. – Нега бўлмасин экан, калланг нақ тонинг калласидай келади. Аммо шу вино сенинг миянгни суюлтириб юбормаса, уйингни куйдирмаса деб қўрқаман. – Маҳмуд Мошуга қўшилиб қаҳқаҳ уриб кулди. У амин эдики, энди бу сўзлардан кейин Темир қуюшқондан чиқади, ҳамиша бўлганидек ё русчалаб, ё тоторчалаб албатта болхонадор қилиб сўкина бошлайди. Мошу ҳам, Маҳмуд ҳам бунақанги сўкишларни камида минг маротаба эшитган эдилар. Аммо бу гал Темир на қуюшқондан чиқди, на сўкинди. Лом-мим демади. Бироз сукутга кетгач, яна тилга кириб:

–Э-воҳ, Маҳмуд! – деди. – Ўқимишли одамсан, офарин сенга, эл-юрт орасида фельдшер деган от чиқаргансан, худо ҳақи, райкўмчалик обрўйинг бор… Кимнинг боши ёстиққа етса, сени чақиради. Амммо сафсатабозсан. Биласанми нега? – Темирнинг овози тағин пасайиб, мотор шовқинида қарийб эштилмай қолди.

–Хўш, нега? – Бу гал маҳмуд жаҳлидан ўзини зўрға босиб қолди.

–Чунки дард кўрмагансан!

–Вой! Буни қаранглар! – Маҳмуд ўгирилиб Мошуга боқди. – Биродарлар, мен беш-олти ёшларимда ота-онасиз қолганман. Онам ёдимга тушса, ҳали-ҳали жигар-бағрим ўт олиб ёнади. Хўш, бу дард бўлмай нима?

–Кейинчи?

– Кейин нима бўларди? Гапини қаранглар? Нима, менинг қариндош-уруғим йўқ деб ўйлайсанми? Холам асраб олди мени, едириб-ичирди, кийинтирди. Гўри нурга тўлсин… Ҳозиргача қайси бировга қанақа ёмонлик қилибман, биродар? – Маҳмуд ранжиган, овозида зарда бор эди.

Темир кулиб:

–Яна гапимга тушунмадинг! Ўй-ўй-ўй! – деди. Мен бошқа нарсани айтаяпман, Маҳмуд. Одам борки, бу дунёга келганида дард билан келади, одам борки, туғилганидан бошлаб ҳеч қачон ўзига сув юқтирмайди. Сен кейинги тоифадансан.

–Хўш, нима бўпти? Келиб-келиб занжилар бир-бирини қириб ётгани учун йиғлашим керакми? Бугун телевизорда кўрсатишди, ё тавба!

–Ана, кўрдингми! – Темир бош тебратди. – Мен ҳам шуни айтяпман-да! Қоралар қораларни қирмоқда,

оқлар оқларни. Чунки, оғайни, мен айтган ўша гап:

одамлар одамгарчиликдан чиқишди, ваҳшийлашиб кетишди!

Маҳмуднинг бошига оғриқ кирди. У суҳбатнинг бу томонга бурилиб кетишини кутмаган эди. Темирнинг мантиқига ҳам кўника олмас, Темирнинг “дард кўрмагансан” деганига бироз асаби бузилган эди. Бу замонда ҳеч кимсага “дард кўрмагансан” деб бўладими. бу ғирт туҳмат-ку, ахир ҳар бир одамнинг елкасида тоғдай дарди бор, кимдир бу юкдан эгилиб қолади, тўрт оёқлаб увлай-увлай тоғ-тошларга бош олиб кетади. Маҳмуд уруш йилларида колхоз омборчиси Мусо Қайчилининг халойиққа улашган кунжараларини хотирлади: болакайлар, қизалоқлар бир-бир кўз ўнгидан ўта бошлади: қора уйларда, чироқнинг хира ёруғида қатор ўтириб, катта-кичик барчанинг кунжара егани эсига тушди. Бу дард бўлмай нима, ахир?.. Темирга нимадир демоқчи бўлди, аммо тилининг учида турган бу гапни айтмади, негадир шаҳарда бемор ётган қариндоши ёдига тушди. Тун зулматими, ёки мотор шовқиними сабаб бўлиб, беморнинг чуқур ботган кўзлари, айнан кунжара рангидаги чеҳраси шундоқ қаршисига келди-қўйди: гўё нигоҳлари олдида тутилган ой турар, бу ой қора булутлар ортида сўниб бораётганидек эди. Бу не ҳол бўлди? Нега Темир тоторнинг икки оғиз гапи уни мутаассир қилди, – ҳарчанд уринса-да, бунинг боисини англай олмади… Ва қўққисдан Маҳмуднинг миясига бир фикр келди: одамларни бир-бирига боғлаган нарса – дарддир. На ой шуъласи, на ҳаво, на тупроқ, йўқ, буларнинг ҳеч бири эмас – дард, фақат дард, фақат дард, холос. Дард шундай узун бир арқонки, у дунёнинг белини камар каби тортиб турибди, ҳамма ана шу камарга ёпишиб бир-бирига жипслаша боради…

Мошу уларни муросага келтирди, Маҳмуднинг ҳам, Темирнинг ҳам жим қолганини кўриб, тағин бояги суҳбатга қайтди.

– Ҳаммасига сабаб шуки, – деди у, -мамлакатимизнинг барча тинчликсеварлик ташаббусларини империалистлар рад этяптилар. – Унинг овозига ўхшаш кескин бир оҳанг бор эди. Даставвал Маҳмудга гўё қайиқда телевизор қўйиб қўйилгандек туюлди. Сўнг нимадир ёдига тушиб, бақириб юборди:

–Ана топдим! Худо ҳақи, топдим, ҳой Темир! “Почин” – ташаббус дегани. – Мошу томонга бурилди. – Офарин сенга, Мошу повон! Магнитогорск металлургларига ҳам офарин! – Маҳмуд ҳамма нарсани унутди.

Шу маҳал бир ҳодиса рўй бердики, уларнинг ҳеч бири нима бўлаётганини англай олмай қолишди: қайиқ қўққисидан чапга ёнбошлаб қолди, ичи йўловчиларнинг тиззаси қадар кўпикли сув билан тўлди, айни пайтда гувиллаш бошланади, фавқулодда турган шамол улкан дарра каби бошлари устида шувиллаб, Маҳмуднинг қулоқчинини юлқиб сувга отди; одамнинг суяк-суягидан ўтиб кетадиган изғирин учаласини ҳам музлатиб қўйди, учаласининг ҳам тишлари такиллаб, суяклари қақшай бошлади. Сўнг ҳаммаёқ тинчиб қолди, тўғрироғи, бошланмай туриб тинди. Чунки қайиқ шу дақиқадаёқ ўнгланди, атрофдаги ҳамма нарса ўз маромига тушди. Мотор тариллаб ишлар, Темир тоторнинг қайиғи манзил сари сузиб борарди.

–Тавба, бу қандай бало бўлди? – Маҳмуд оёқлари остига, қайиққа тўлиб қолган сувга тикилди. Темир тоторнинг фонуси сув ичида ишдан чиққан ўчиб қолган эди.

Мошу Маҳмуднинг пинжига кириб кетди.

–Нақ бошимизнинг устидан тайёра ўтгандай бўлди. – Мошунинг овози титраб зўрга чиқди.

Маҳмуднинг бош оғриғи юрагига кўчиб ўтди: у лабларини базўр очиб, фақат шу жумлани айта олди:

–Ўзинг асрагайсан, худойим…

Сўнг учаласи ҳам булутлар орасида сузиб бораётган ойга боқди. сўл қирғоқда, тепаликлар остида қадимий қабристоннинг қабр тошлари қорайиб кўринарди.

Ниҳоят, Темир ҳам тилга кирди.

–Ўзинг асрагайсан, худойим, – деди у ва юм-юм йиғлади.

Бу рутубатли, ёмғирли ва безовта ҳавода учаласи ҳам ёлғиз бир нарсадан бехабар эди. Ўнг қирғоқдаги тепаликлардан нарида ястаниб ётган қорли тоғларнинг энг тепасида, чўнг қояларнинг муз боғлаб ётган тошлари орасида бир коҳо бор эдики, кимгадир, қаердандир бу коҳонинг номи аён эди: Бобо Коҳо эди бу ғорнинг номи.

Мошунинг онаси, Зулфиқор отанинг ўртанча қизи Салотин ҳовлидан келаётган гангир-гунгур овозларни эшиттиб кўнглида “шукр” деб қўйди: чунки у анчадан бери Мошудан ташвишда эди, бундай ҳавода яратганнинг бир дайди ва бенаво бандасига – Темир тоторга ёш болани ишонганидан, бунинг устига, нариги қирўоққа жўнатганидан юраги нотинч эди. Аёл, Мошу кетгандан бери, деразадан ҳавлига, ҳовлидан ташқарига. дарвоза ортида қишлоқнинг сийрак чироқлари шуъласида бўзариб ётган лой-балчиқли йўлга қайта-қайта тикилган, баланд тоғлар томондан тўп-тўп бўлиб оқиб келаётган булутлар орасида сузиб юрган ой шуъласида қорайиб кўринаётган олис ўрмонларга такрор-такрор боққан ва ҳар сафар, кошки Темирнинг кайфи бўлмаса эди – илоё бу зорманда ароқни, винони чиқарганни ер ютсин – болани эсон-омон уйга қайтариб олиб келса эди, дея кўнглида неча бор худога, барча азиз-авлиёларга илтижо қилган эди. Мошу кетгандан кейин Салотин отасининг қистови билан чириган зинапоялардан пастга тушиб, товуқ катаги билан ёнма-ён, ҳавоси хийла оғир хонадан қадимий мис самоварни инқиллаб-синқиллаб иккинчи қаватга олиб чиқди, сўнгра яна пастга тушиб, селопдан олган қоғоз халталаридан бирини кўмирга тўлдириб чиқди ва ойнаванд айвонда чой қайнатди. Зулфиқор отанинг бир одати бор эди: уйига қай маҳал бирор кимса келиб қолса, аччиқ қилиб дамланган чой қуйиб бермасдан чиқариб юбормас эди. Келадиган киши ҳурматли одам, дўхтир ё фелъдшер бўлса-ку, айтмай қўя қолайлик.

–Шукр, келишди! – деди Салотин юзини дераза ойнасига босиб: рутубатли ҳаво шишани музга айлантириб қўйган эди. Ташқарига синчиков боқар экан, Мошу Маҳмуд ва Темир тоторнинг қорасини кўрди – учаласи ҳовлидаги тутнинг остида туриб олиб нималарнидир гаплашар эдилар.

–Ҳой, тентаклар, лақиллашиб ўтирадиган пайтми ҳозир! – Бир хаёли ойнани тақиллатмоқчи бўлди, аммо пастдагилар буни эшитмаслигини англаб, бу фикридан қайтди. Ортига қайтиб, кўрпани иягигача тортиб ётган, оғир-оғир нафас олаётган Зулфиқор отага тикилди: унинг юзлари сўлиб қолган, ёноқлари сарғайган киприклари пир-пир титрарди.

–Вой, уларга нима бўлди, нега чиқишмаяпти экан? – Салотин безовта бўла бошлади.

Зулфиқор ота кўзларини очиб:

– Келишдими? – деб сўради.

– Ҳа.

– Самовар нима бўлди?

– Нима бўларди, анчадан бери шақиллаб ётибди.

Темир тотор ичкари кириши билан брезент ёмғир-

пўшини бир чеккага улоқтирди. Салотин билан бош силкиб саломлашди, сўнг бурнини бир-икки

тортиб, эшик олдида тиз чўкди. Мошу ҳали таш-

қарида, дарвозани беркитиш билан овора эди. Маҳ-

муд овозини баралла қўйиб:

– Ҳа, Зулфиқор ота, қачон бу шайтонлигингни таш-

лайсан?! – дея каравотга яқинлашди, кўрпа остидан

Зулфиқор отанинг ориқ қўлини топиб, томирини

ушлаб кўрди: унинг томир уриши яхши эди, ҳатто

дастлаб Маҳмуд, чол чиндан ҳам шайтонлик қил-

япти, деб ўйлади… Аммо беморнинг сарғайган пе-

шонасига, кўзлари атрофидаги кўкимтир доғларга

қараб бу фикридан қайтди. – Салотин Темирнинг биқинидаги чамадонни Маҳмуднинг ёнига олиб

борганида Зулфиқор ота кўзини очди, Маҳмудга

қаттиқ тикилиб деди:

– Охири кетар бўлдим, Маҳмуд… Бу дард аввалги

дардлардан эмас, дардингни олай.

– Қўйсангиз-чи, ҳой ада, арвоҳлар ҳақи, кўнгли-

мизни бузманг, гуноҳ бўлади. Нима бўпти сизга?-

Салотин жаҳл билан тўнғиллади, бу билан гўё у

Мошуни Маҳмудга жўнатгандан бери юрагида йи-

ғилиб ётган зардобини бир йўла тўкиб солди.

Зулфиқор ота яна Маҳмудга тикилди: унинг

оппоқ ўсиқ қошлари қаншарига уюлди, оқарган

кўзлари Маҳмудга боқса-да, гўё ҳеч нарсани кўр-

масди.

–Худо ҳақи, бу Салотин мени ўлдиради… Худди

итдай қопади мени, – деди у.

Салотин йиғлагудек бўлди:

– Вой, ҳой ада, дардингизни олай, мен ахир сизга

нима қилдим?

Маҳмуд Салотинга қараб, жим бўл, ахмоқлик қилма, кекса киши билан баҳслашмайдилар, деган

маънода кўз қисди.

– Зулфиқор ота, – деди Маҳмуд, – сен ҳеч нарсадан

безовта бўлма. Юрагингга қойил, худди мотордай

ишлаб турибди, Иссиқ жоннинг иситмаси бўлади-да, ахир!..

– Йўқ болам, Сарича ўғли Муҳаммад изимдан туш-

ди.

– У ким бўлди? – ташвишланиб сўради Маҳмуд.

– Пайконлининг урядниги.

Бу сафар Салотин шундай бақириб бердики, Маҳ-

муднинг қулоқлари жаранглаб кетди.

– Вой жаҳаннамда куйиб кул бўлгур! Вой қора

тупроқда ияклари ириб-чириб кетгур! Падарига минг лаънат ўшанинг, буни жинни қилиб қўйди у!

Маҳмуд ғалати бўлиб кетди, аниқроғи, Салотин-

нинг гапларидан ҳеч нарса тушунмади, қўрқувга

тушди, гўё бу гапларни каравот қуйисига суяниб,

отасига ғазаб билан боқаётган Салотин эмас, бош-

қа биров айтгандек туюлди унга. Чунки, Маҳмуд-

нинг назарида, одамларнинг бу оҳангда гапириши

мумкин эмас эди. Урядник ким бўлди экан? Маҳ-

муд ўгирилиб, боядан бери ит каби ғужанак бўлиб

эшик олдида ўтирган Темир тоторга нажот тила-

гандек илтижоли боқди. Боши осилиб қолган Те-

мир мудрар, ҳозир дунёни сув босса, унинг тўпи-

ғига чиқмас эди. Мошу ҳам ҳовлидаги ишини би-

тириб, юқорига чиққан, бир бурчакда ўтириб олиб,

чойшаб билан оёқларини артарди. Маҳмуд чамадо-

нини очиб, ичидан ялтироқ қути олди, ампулалар-

дан бирини синдириб, шприцга дори тортди, сўнг

уни ёруққа тутиб, аста-секин ҳавосини чиқарди.

– Салотин, – деди у, – ҳадеб вайсайверма. Кел, мен-

га ёрдам қил.

Зулфиқор ота:

– Нима уряпсан, дардингни олай? – деб сўради.

– Кардиаминус жартес!

– Яхши дорими ўзи, бизникими ёки четники? –

деди Салотин маҳмуддан сўради. Кейинги беш-оллти йил ичида Салотни ҳам отасининг касалига, ҳам ўз дардига (унинг оёқлари шишар, тез-тез нафаси сиқарди) фақат четнинг дорисини даво деб биларди. Зиғирдай бош оғриқ дорисини кўрганда ҳам дарҳол қаерники эканлигини суриштирарди.

Зулфиқор ота пихиллаб, ориқ томоғидаги лиқилдоғи ўйнаб кула бошлади. Чунки у ҳам, Маҳмуд каби, “жартес” нинг маъносини биларди, бу сўз армани тилида “йиқилди”, “ўлди” деган маънони билдирарди.

–Дардингни олай, – деди Зулфиқор ота ўзини тия олмай, – ўша жартесингдан биттасини Салотингаям ур! Ҳо-ҳо-ҳо… ҳи-ҳи…

Маҳмуд Зулфиқор отанинг бу ҳазилига тушуниб, қаҳ-қаҳ урди. Салотин таажжуб билан гоҳ отасига, гоҳ Маҳмудга қаради, елкаларини қисганича ўгирилиб ўғли Мошуга боқди. Мошу ҳам гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб, жилмайиб турарди, онаси ўзига қараганини кўриб, деди:

–Бу… дорининг оти-да, ойи! Нима, сен дўхтирмисанки, мунча суриштирасан?

–Сўрасам нима қипти, ҳой зумраша? Вақтида ўқиган бўлсайдим, энди кулги бўлиб ўтирмасдим! – дея Салотин ҳам жилмайди, лекин ҳеч нарсанинг фарқига бормади, чунки гапирса тағин кулги бўлишини биларди, қисқаси, азалдан бу уйнинг таомиллари ичида шундай бир қоида бор эдики, Салотин ҳамиша ана шу қоидага амал қиларди, яъни бу уйда ҳазилдан, кулгидан ҳеч ким хафа бўлмас, аслини олганда, бу уйнинг бут-омонлигини, хайр-баракатини сақлаб келаётган омиллардан бири ҳам ана шу ҳазил-ҳузул, яхши, ширин сўз эди.

маҳмуд игна урганидан сўнг Зулфиқор отанинг

қўлини оҳиста кўрпа устига қўйди, ҳар эҳтимолга

қарши иссиғи борми-йўқ деган фикрда кафтининг

орқасини чолнинг пешонасига босди. Бироқ чол-

нинг пешонасидаги совуқлик, тўғрироғи, қўлларига

чиппа ёпишган муз унинг юрагини ғаш қилди. “Бу

тағин нимаси?” – дея кўнглидан ўтказди ва негадир

боя бу ерга келаётганларида қайиқда рўй берган

воқеани эслади: гўё Зулфиқор отанинг пешонаси-

даги совуқлиқ ҳалиги қўққисдан турган шамолнинг

совуқлигига ўхшарди. Зулфиқор ота тағин кўзлари-

ни очиб, бир-икки марта ютинди, чуқур кўзлари

тағин ичкари ботди, ҳалқуми бир қалқиб тушди.

– Ҳой, Салотин, – деди у, – анави етим қани, Темир

тоторни айтяпман.

Салотин қўли билан Темир тотор тиз чўккан то-

монни кўрсатиб:

– Ана у, -деди, – маза қилиб ухлаяпти!

– Уни пастга олиб туш, жой солиб бер. Егулик

бирор нарса ҳам бер, қорни очдир. Олдига битта

ароқ ҳам очиб қўй.

– Маст бўлиб олиб, яна дарахтга тармашсин дей-

сизми?

– Йўқ, бундай қилмайди. Туннинг бу маҳалида

қаёққа ҳам борарди? Гум-гурс бўлиб ётади… Қай-

тишда ароқдан бизга ҳам олиб кел, дўхтир билан

юзта-юзта қилайлик.

Салотиннинг кўзларида тағин ғазаб чақнади:

– Вой?! Ҳозиргина игна урмадими сизга?

Маҳмуд деворга тираб қўйилган курсилардан би-

Pulsuz fraqment bitdi.

1,58 ₼
Yaş həddi:
0+
Litresdə buraxılış tarixi:
26 iyun 2023
Həcm:
230 səh. 1 illustrasiya
Müəllif hüququ sahibi:
Yangi asr avlodi
Yükləmə formatı:

Oxşar kitablar