10% endirim hədiyyə edin
Bu kitabı tövsiyə edin və dostunuzun alışından 0,65 ₼ əldə edin.
Həcm 240 səhifə
Асарни ўқиш жараёнида, аввалига «Беляев таъсирида ёзилган асар», деб ўйлашингиз мумкин. Ўртароғида «Нафс одамни эркин яшашга қўймайди, муаллиф аламзада экан», деган тўхтамга келсангиз, сиз билан ҳамфикрман. Ниҳоя… Якун шахсан мени ҳайратда қолдирди. Шунчаки ҳайратда. Жуда аламли, жуда қайғули, жуда оддий якун. Худди парвона ёруғликка интилиб ҳалокатини тезлаштиргани каби оддий. Оқил одам қилаётган барча амали тақдир чегарасидан чиқолмаслигини билиб туриб, жон куйдиргани каби жўн. Китобхон сифатида якун алам қилди менга. Балки сизнинг таассуротингиз бошқача бўлар…